• SIZNING ISHONCHINGIZGA BIZ SIFAT BILAN JAVOB BERAMIZ

    image

    AJ «Muborakneftgazmontaj»

  • SIZNING ISHONCHINGIZGA BIZ SIFAT BILAN JAVOB BERAMIZ

    image

    AJ «Muborakneftgazmontaj»

  • SIZNING ISHONCHINGIZGA BIZ SIFAT BILAN JAVOB BERAMIZ

    image

    AJ «Muborakneftgazmontaj»

  • SIZNING ISHONCHINGIZGA BIZ SIFAT BILAN JAVOB BERAMIZ

    image

    AJ «Muborakneftgazmontaj»

KORXONA HAQIDA

 "Муборакнефтегазмонтаж" АЖ тугрисида.

«Муборакнефтегазмонтаж» АЖ, 1993 йили Ўзбекистон Республикаси худудида жойлашган, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон республикалари ва Россия Федерациясида нефтегаз комплекси қурилиши соҳасида қурилиш монтаж ишларни бажариш билан шуғулланувчи, 45-50-йиллик тажрибага эга, ихтисослаштирилган шу соҳа корхоналарини бирлаштириш йўли билан ташкил этилган.

«Муборакнефтегазмонтаж» АЖ Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Давлат қўмитасининг 1994 йил 11 октябрдаги 639 к-ПО сонли буйругига асосан тузилган. Давлат рўйхатидан 1995 йил 16 декабрда 775-сонли давлат ордери  билан ўтказилган. 1995 йил 29 июнда 506 – сон билан Ўзбекистон Республикаси  Адлия бошқармасининг Қашқадарьё вилоят бошқармаси томонидан рўйхатга олинган. Охирги рўйхатга олиш 2014 йил 31 декабрда  Муборак туман ҳокимлиги қошидаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси томонидан амалга оширилган.

Ташкилий ҳуқуқий шакли : акциядорлик жамияти.

Жамият жойлашган манзил:

Узбекистон Республикаси, Кашкадарё вилояти, Муборак шахри, 2- микрорайон, индекс:180900.

          Ҳ./р: 20210000800381862001  АТ СКБ. Муборак ш., код МФО 00186.

          тел/факс 8 (375 67) 2-26-53, 8 (365) 274-21-16

          e-mail: mngm02@mail.ru

 

          Бошқарув раиси:           Кушаев Бахром Болтаевич.

          Бош хисобчи:                Абдурахмонов Лочин Эшмамат угли.

 

 “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ, “Узбекнефтегаз” акциядорлик жамияти таркибидаги  Ўзбекистон ёқилғи–энергетика тармоғи объектларида комплекс монтаж ишларни бажарувчи жуда йирик субподрядчи ташкилот ҳисобланади.

“Муборакнефтегазмонтаж” АЖ қазиб чиқариш объектлари, нефт ва газ казиб олиш, кайта ишлаш, транспортировка килиш объектларини, уй-жой, ижтимоий-маданий ва маиший муассасалар мажмуаси билан бирга куришга ихтисослашган (монтаж) ишларини амалга ошириш, юкори кувватли иссиклик энергия мажмуаси,  нефт ва газни қайта ишлаш, магистрал газ қувурларини, газни қайта ишловчи заводлар, компрессор станциялари, қўйма эстокадаларни (наливные эстокады), нефтни сақлаш қурилмаларини, комплекс ускуналарини ўрнатиш бўйича кенг ишлар мажмуасини бажариб келмоқда.  

“Муборакнефтегазмонтаж” АЖ фаолиятининг асосий йўналишлари:

1.       магистрал газ кувурлари, нефть кувурлари ва нефть махсулотлари кувурларини лойихалаштириш, куриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш;

2.       сваркали улаш сифатини талофотсиз назорат хизматини ташкил этиш;

3.       Технологик ускуна ва трубопроводлар монтажи;

4.       Технологик резервуарларни монтаж қилиш;.

5.       Сантехних ишларни бажариш;

6.       пайванд килинган кувурларни (трубопроводларни) термик кайта ишлаш хизматини курсатиш;

7.       ёнгин хавфсизлиги ва куриклаш сигнализация тизимларини, назорат-улчов асбоблари, автоматика ва ускуналарни монтаж килиш, созлаш, хизмат курсатиш ва таъмирлаш;

8.       Назорат-улчов асбобларини монтаж қилиш

9.       Электротехник ускуналарни ишга тушириш-созлаш ишларини (пусконаладка) ташкил этиш; 

10.   назорат-улчов асбоблари, автоматика ва ускуналарни созлаш, хизмат курсатиш ва таъмирлаш;

11.   Технологик ускуналар ва инженерлик коммуникацияларини капитал таъмирлаш;

12.   Газ қувурлари боғламаларини йиғиш, қувурларнинг бирлаштирадиган деталларини ишлаб чиқиш;

13.   Магистрал газ қувурларнинг эгри боғламаларини ишлаб чиқиш;

14.   автомобиль транспортида ускуналар, материаллар, юкларни ва корхонада ишловчиларни қурилиш объектларига ташишни ташкил этиш;

 

 “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ томонидан Муборак газни қайта ишлаш заводи, “Шўртан” газконденсат кони, “Зеварди” газконденсат кони, “Кўкдумалоқ”  газконденсат кони, “Алан” газконденсат кони,  Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Сазакино-Нукус” газ қувури, “Муборак-Когон” газ қувури, Ходжабад ер ости газ сақлаш омбори,  ўнлаб компрессор станциялари монтаж қилинган. “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ чет эл лойиҳалари асосида, чет эл технологиялари асосида объектлар қурилиши тажрибасига эга ва BSI Industries, M.W.Kellogg Co,  ABB, BATТMAN, ЛУКОЙЛ каби чет эл фирмалари билан ҳам бирга мувафаққиятли фаолият кўрсатмоқда.

«Муборакнефтегазмонтаж» АЖ томонидан бажариладиган иш ва кўрсатиладиган хизматларнинг асосий истеъмолчилари “Ўзбекнефтегаз” АЖ қарашли корхналар, УДП “Мубарекнефтегаз”, УДП “Шуртанефтегаз”, ДСП “Кокдумалак”, Мубарекский ГҚЗ, «Кокдумалакгаз» ва  «Нефтегазмонтаж»  қўшма корхоналаридир.

Жамият ходимларининг юқори малакага эгалиги, ишлаб чиқаришнинг  самарали ташкил этилгани, олинган мажбуриятларнинг ўз муддатида ва сифатли қилиб сўзсиз бажарилиши, “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ томонидан нефтегаз саноати тармоғида ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларни халқаро стандартларга мувофиқ бажарилиши имконини яратади.

Жамият фаолиятининг юқори малакага эга мутахасислар тайёрланиши, замонавий назорат ускуналаридан ишлаб чиқаришнинг жами жараёнларида фойдаланиш натижасида юқори сифат даражаси таъминланиши, ишлаб чиқариш юқори самарадорлигини таъминлайдиган таркибий бўлинмаларнинг махсус специализацияси, йирик тугун ва блоклар  билан индустриал монтаж услубларининг қўлланилиши, шунингдек УК “Трубодетал”да тайёрланадиган қувур, опор, подвесок, металлконструкциялар ва бошқа маҳсулотларга бўлган эҳтиёжнинг ўзидан қондирилиши, “Муборакнефтегазмонтаж” АЖга юқори имкониятлар бериши билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг нефтегаз комплекси объектларининг қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши соҳасида унинг рақобатбардошлигини таъминловчи факторлар бўлиб ҳисобланади.  

 

Жамият кўрсатаётган хизматларнинг ҳалқаро стандартларга  мос сифати ва рақобатбардошлилиги, халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежментининг фаолият кўрсатиши ва такомиллаштирилиши натижасида жамият Франкфуртда бўлган  сифат бўйича халқаро танловда «Золотая Арка Европы» соврини ва ISO 9001-2000 сифат менежменти системасининг халқаро сертификатини олишга эришган.

 

Жамият ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни муҳофаза қилиш борасида халқаро стандартларга ўтиш мақсадида, OHSAS-18001:1999 ҳалқаро  стандартига асосан “Профессионал хавфсизлик ва  соғлиқни муҳофаза қилишни бошқариш системаси”ни жорий этиш бўйича қарор қабул қилинган.

Бугунги кунда жамият ўз таркида, Бухоро ва Қашқадарьё вилоятлари худудида жойлашган, олтита   ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларга эга:

·"MNGM" AJ «КИП Монтаж сервис» Унитар корхонаси  (Бухоро вилоят, Когон тумани, Амиробод қ\қ), асосий фаолият тури - назорат-улчов асбобларини монтаж қилиш,капитал қурилиш объектларида иш ва автоматика ускуналарини созлаш,капитал таъмирлаш, технологик қувурларни монтаж қилиш;

·"MNGM" AJ «Нефтегазускунамонтаж» Унитар корхонаси (Бухоро вилоят, Қараулбозор тумани), асосий фаолият тури – нефтегаз тармоғига қарашли объектларда  ер уста ва ер ости қурилмалари монтажи, технологик ускуналар ва қувурлар монтажи, компрессор станциялари, нефть ва  газни қайта ишловчи заводлар,  нефт ва газ саноатига қарашли бошқа объектлар монтажи;

·"MNGM" AJ «Трубодеталь» Унитар корхонаси (Бухоро вилоят, Когон тумани, Амиробод қ\қ), асосий фаолият тури – саноат корхонаси, трубопроводларнинг боғламаларини йиғиш, қувурларнинг бирлаштирадиган деталларини, металлоконструкцияларни, технологик қувурлар остидаги тиргаклар ишлаб чикариш, нефтегаз саноатининг қурилиш объектларини юк кўтариш механизмлари, техник кислород  билан таъминлаш, қувурлар (трубы), монтаж қилувчи ускуналар, металломахсулотлар ва бошқа юкларни, шунингдек одамларни нефтегаз иншоотлари қурилиши объектларига  ташиш учун махсус автотранспорт билан таъминлаш.

· «Muborakneftgazmontajmaxsusqurilish» MChJ (Қашқадарьё вилояти, Муборак шаҳри), асосий фаолият тури - нефтегазқувурлари чизиқли қисми боғламаси ва монтажи, компрессор станциялари монтажи, нефт ва газни тайёрлаш ускуналари ўрнатилиши; 

 

 “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ ходимларининг юқори малакага эгалиги, ишлаб чиқаришнинг  самарали ташкил этилгани, олинган мажбуриятларнинг ўз муддатида ва сифатли қилиб сўзсиз бажарилиши, “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ томонидан нефтегаз саноати тармоғида ҳар қандай мураккабликдаги вазифаларни халқаро стандартларга мувофиқ бажарилиши имконини яратади.

“Муборакнефтегазмонтаж” АЖ бошқаруви ташаббуси билан амалдаги сифатни бошқариш системаси негизида ISO 9001:2008 га асосланган сифат менеджменти системаси ишлаб чиқилган ва қўлланилган. Янги ISO 9001:2015 стандартига ўтиш бўйича босқичма – босқич ҳужжатларни тайёрлаш бошланган.

Ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлиги ва соғлиқни муҳофаза қилиш борасида халқаро стандартларга ўтиш мақсадида, OHSAS-18001:1999 ҳалқаро  стандарти талабларига асосан “Профессионал хавфсизлик ва  соғлиқни муҳофаза қилишни бошқариш системаси” ва O’z DSt OHSAS 18001:2011 стандартига асосан “Соғлиқни мухофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш”  системаси жорий этилган.

“Муборакнефтегазмонтаж” АЖ меҳнат жамоаси 2005 йил Франкфуртда бўлган  халқаро танловда сифат ва технилогия бўйича «Золотая Арка Европы» халқаро совринини олишга эришган. Ушбу соврин “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ жамоасини рақобатбардош даражага эришишга ва бундан кейин ҳам ўз фаолиятини такомиллаштиришга ундайди.

“Муборакнефтегазмонтаж” АЖ жамоасининг шиори:

“Биз Сизнинг ишончингиз ва тан олишингизни иш сифати билан оқлаймиз”.

 

to-top

© 2015 Muborakneftgazmontaj. Barcha huquqlar himoyalangan.
Создание сайтов Life Style

Яндекс.Метрика }